Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойида балиқ ёғини истеъмол қилувчи аёлларда болани астма билан туғиш хавфи камаяди. Даниядаги Копенгаген университети олимлари шундай хулосага келишди. Бу ҳақда New England Journal of Medicineга асосланиб Кун.уз сайти маълум қилмоқда.
Тадқиқотда 736 нафар аёл иштирок этди. Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойида уларнинг ярми кунига 2,4 граммдан балиқ ёғини истеъмол қилган, қолган ярми эса - плацебони. Балиқ ёғини истеъмол қилган аёлларнинг фарзандлари орасида астмага йўлиққанлар 17 фоизни ташкил этди, плацебо истеъмол қилган аёллар орасида эса бундайлар деярли 24 фоизни ташкил қилди.
Тадқиқот аёллар ва болаларга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаган бўлса-да, олимлар ҳомиладор аёлларга ҳозирча балиқ ёғини тавсия қилишмаяпти. Бунга тажрибада қўлланган доза америкаликларнинг одатий дозасидан 15-20 баробар кўп бўлганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тадқиқотни яна бир бор камроқ дозада ва ҳомиладорликнинг илк муддатларида такрорлаб кўриш керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?