11:54 / 31.12.2016
10 832

Барвақт қаришга олиб келувчи одатлар

Барвақт қаришга олиб келувчи одатлар

Баъзи одатлар одамнинг эрта кексайишига сабабчи бўлиши мумкин.

Кам ухлаш

Меъёридан кам ухлаш терида барвақт қариш белгилари пайдо бўлишига ва муҳитнинг зарарли таъсирини қайта тиклаш қобилиятининг пасайишига олиб келади.

Ширинликни кўп ейиш

Ширинликни меъёридан кўп истеъмол қилиш – умрни қисқартирувчи энг зарарли одатлардан бири ҳисобланади.

Қуёшда кўп юриш

Ёшликни сақлаб қолишни хоҳлайсизми? Қуёшли пайтларда СПF-15 кремидан фойдаланинг, қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақинг, шляпа кийинг.

Терини скраблаш

Скраб ёки терини тозалашнинг бошқа усулларини суиистеъмол қилиш терининг барвақт қаришининг тезлашувига олиб келади. Айниқса аёллар учун терини қўпол равишда тозалаш – қариликни тезлаштирувчи йўл ҳисобланади.

Кам ҳаракатланиш

Мунтазам равишда кам ҳаракатланиш – юрак-томир, саратон, диабет касалликларининг келиб чиқиш хавфини кучайтирувчи омил ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Барвақт қаришга олиб келувчи одатлар