12:32 / 08.09.2016
10 900

Райҳон тиш оғриғини қолдиради

Райҳон тиш оғриғини қолдиради

Табиатнинг яна бир сеҳрли мўжизаси бу, райҳондир. Райҳон сўзи қадимги араб тилида “вужуди хушбўй ўсимлик”, форс тилида эса “исфаран” деб аталган бўлиб, у “доимий қувонч” маъносини англатган.

Абу Али Ибн Сино райҳон ҳақида тўхталиб: “Уни янчиб ёки мойини олиб, малҳам қилиб бавосилга суртилса фойда қилади”, дейди. Ибн Сино қора райҳондан унумли фойдаланилса, яъни, суртмаси кўзнинг лўқиллашига фойда қилиши ва юракни кучли қилишини айтади. Ошрайҳон шифобахшлик бобида беқиёс хусусиятларга эга. Ўсимлик киши иштаҳасини очиб, овқатни яхши ҳазм қилади, аъзоларга сингдиришда ёрдам беради. Бундан ташқари, райҳон йўталга, қизамиқ асорати бўлганларга ёрдам беради.

Болгар халқ тиббиётида райҳон асосида тайёрланган қайноқ дамлама билан буйрак, қовуқ йўллари шамоллашида, тумов, ангина, безгак хуружидан фориғ этувчи ва даволовчи омил сифатида фойдаланилади.

Райҳон баргларини қишга асраш учун қуритиб, ўсимлик айни гуркираб, гуллаш олдида турганда устки барглари чилпиб олинади ва саватчага тахланади, сўнг уни пана, аммо ҳаво етарли бўлган жойларда қуритилади.

Райҳон, сирка ва озроқ миқдордаги туз аралашмасининг қайнатмаси тиш оғриғини қолдиради. Райҳон баргларининг шарбати қулоқ йиринглашида фойда беради. Ўзбек ошхонасида райҳон билан гўштли, ёғли масаллиқларга таъм беришда, сабзавот ва резаворларни консервалашда фойдаланилади. Райҳоннинг яна бир ажойиб хусусиятларидан бири, мева қоқиларини зарарли ҳашоратлар таъсиридан асрайди.

АФСОНА тайёрлади

Манба: diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Райҳон тиш оғриғини қолдиради