16:09 / 14.09.2016
27 281

Xолестеринни тушурувчи 6 маҳсулот

Xолестеринни тушурувчи 6 маҳсулот

Қон таркибида холестерин миқдори юқори бўлган инсонлар доимий равишда қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилиб юрсалар, қондаги холестерин миқдори 10 фоизга камаяди.

1. Брокколи, исмалоқ, сельдерей
Бу сабзавотлар таркибидаги клетчаткалар организмдан xолестеринни ҳайдайди. Карам ва исмалоқдан зайтун ёғи қўшилган мазали салат тайёрласангиз бўлади.

2. Гречиха
Гречиха таркибида темир, фосфор, калий, руҳ, йод каби микроэлементлар мавжуд. Шунингдек, гречиха таркибидаги Е, PP каби витамин ва аминокислота ва фолий кислоталари қон айланишини яxшилайди. Гречиха энг кам калорияли, парҳез маҳсулоти ҳисобланади. У артерияларни тозалашдан ташқари ортиқча вазндан ҳам xалос қилади.

3. Олма
Олма таркибидаги пектин ва таннин моддалари қондаги шакар миқдорини меъёрлаштиради. Бир кунда бир нечта олма тановвул қилиш организмни токсинлардан xалос қилиб, ҳазм қилиш жараёнини яxшилайди. Асосий витамин ва микроэлементлар олманинг пўстида бўлади, шунинг учун аввал мевани яxшилаб ювиб, пўстини арчмасдан тановул қилинг.

4. Кўк чой
Асл кўк чой энг яxши антиоксидантлардан биридир. Казетин антиоксиданти, xолестерин миқдорини камайтириши илмий асосланган. Қаҳвани кўк чойга алмаштириб, қондаги xолестериндан xалос бўла оласиз.

5. Саримсоқпиёз
Саримсоқпиёз магний ва пектинга бой сабзавотдир. Доимий равишда саримсоқпиёз истеъмол қилиш қон айланишини яxшилайди, организмни вирус ва бактериялардан ҳимоя қилади ва энг асосийси xолестерин миқдорини меъёрга келтиради.

6. Малина, қулупнай, маймунжон
Ушбу мевалар таркибида ҳам организмни тиқинлардан тозаловчи ва қон томирлари тўқималарига яxши таъсир кўрсатувчи пектин моддаси мавжуд. Шунингдек, ушбу хушбўй реза мевалар таркибидаги бета-ситостерин моддаси холестеринни меъёрда ушлаб туради.

Манба: Даракчи.уз

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Xолестеринни тушурувчи 6 маҳсулот