Минтақавий тараққиёт учун масъул марказ ва вилоят даражасидаги давлат идоралари ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Латвияга ташриф буюрди, дейилади "Кун" нашрида.
Ўқув-танишув сафарининг бош мақсади - Латвия давлат идораларининг маҳаллий бошқарув бўйича тажрибасини ўрганиш. Хусусан, минтақавий тараққиётни режалаштириш, марказий ва маҳаллий ҳукумат идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва координация, Депутатлар маҳаллий кенгаши ва ижроия ҳокимияти ўртасидаги ҳамкорлик, минтақавий тараққиёт соҳасида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик.
Делегация 5 сентябрдан 10 сентябргача Латвияда бўлади. Ташриф давомида парламентнинг тегишли қўмита ва департаментлари, Латвия вазирликлари ва агентликлари ходимлари билан учрашувлар, Латгал вилояти маъмурияти мисолида минтақавий режалаштириш жараёни билан танишув, шунингдек давлат ва коммунал хизматларни тақдим этувчи бир қатор марказлар фаолиятини кузатиш кўзда тутилган.
Ҳозирга қадар Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Минтақавий тараққиёт давлат агентлиги ва Латвия ҳукуматининг маҳаллий ва минтақавий ассоциацияларида учрашувлар бўлиб ўтди.
Шуниси ҳурматга лойиқки, Атроф-муҳит муҳофазаси ва минтақавий тараққиёт вазирлигидаги учрашув Латвия томонининг ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига сукут сақлаш билан бошланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди