13:12 / 08.09.2016
8 028

Хитойликлар дунёдаги энг соҳибжамол тансоқчини аниқлаб олишди

Хитойликлар дунёдаги энг соҳибжамол тансоқчини аниқлаб олишди

ХХР халқ озодлик армияси ҳарбий хизматчиси Шу Синь G20 саммитида омма эътиборини ўзига тортди.

Ҳарбий қиз Италия бош вазири Маттео Ренци автомобилини қўриқлаётган вақтда, репортёрлар диққатини тортган. Шундан сўнг, мазкур суратлар Хитойнинг миллий Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилингач, фойдаланувчилар Шу Синнинг гўзаллигини эътироф этишган ва уни дунёдаги энг соҳибжамол тансоқчи дея аташган, дейилади "Кун" нашрида.

Хусусан, суратларга қолдирилган изоҳларда, ҳарбий аёлга уйланиш устунликлари ҳақида ҳам турли фикрлар билдирилган.

Шу Синь 2013 йилда Хитой армиясидаги энг чиройли қизлардан бири деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойликлар дунёдаги энг соҳибжамол тансоқчини аниқлаб олишди