03:12 / 10.09.2016
7 981

Ўзбекистон Президентлигига сайловни ёритувчи журналистларни аккредитациядан ўтказиш бошланди

Ўзбекистон Президентлигига сайловни ёритувчи журналистларни аккредитациядан ўтказиш бошланди

9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтгани, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича мамлакатимиз ва чет эл журналистларини аккредитациядан ўтказишга ҳам старт берилганини маълум қилди.

Журналистлар аккредитациядан ўтиши учун жорий йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим:

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов номига ОАВ ташкилотининг расмий бланкасида журналистни аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги ариза;

аккредитациядан ўтадиган журналистнинг ўлчами 3,5х4,5 см бўлган икки дона фотосурати;

ОАВ ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, электрон ОАВ учун – эфирга узатиш лицензиясининг нусхаси, хорижий журналистлар учун – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси.

Кўрсатилган маълумотлардан иборат бўлмаган ёки журналистнинг уларга илова қилинмаган фотосуратларисиз ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Президентлигига сайловни ёритувчи журналистларни аккредитациядан ўтказиш бошланди