Германияда 12 ёшли бола отасининг юк машинасини олиб қочиб, йўлдан дўстини олиб, уйидан 200 км узоқликда яшовчи бобо ва бувисиникига йўл олди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
8 сентябрда Саксониядаги Хемниц шаҳри яқинида икки ўғил бола ота-онаси полицияга ўз фарзандларининг йўқолиб қолганини маълум қилишган. Полиция ҳисоботига кўра, "маҳаллий полиция ҳамда бавариялик полициячилар томонидан зудлик билан тегишли чоралар кўрилган".
Аниқланишича, икки дўст қўшни Бавария шимолидаги Бамберг шаҳрига бобо ва бувилариникига йўл олишган. Улар 209 км йўл босиб, манзилгача ҳеч қандай кўнгилсизликларсиз етиб келишган. Болалар ота-оналари билан гаплашгач, уларга боболариникида тунни ўтказишга рухсат берилган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу ўйланмасдан қилинган иш бўлмаган, чунки машинани олиб қочган бола ўзининг бу режасидан ота-онасини хабардор қилган, бироқ кўринишича, ота-она фарзандининг гапларига ишонмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!