Бразилиялик футбол ишқибози ўзининг 13 нафар ўғлини таниқли футболчиларнинг исмлари билан номлаган. Бу ҳақида "Kun.uz" маълум қилди.
40 ёшли Ириней Круз ва унинг турмуш ўртоғи Жусилейда Сильва бемалол ўз ўғилларидан футбол жамоасини тузишлари мумкин. 1 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг барчаси Бразилия ва бутун дунёга донғи кетган футболчиларнинг исми билан аталган.
Жуфтлик қиз фарзанд туғилишини жуда истайди, аммо ҳозирга қадар оила фақат ўғиллар ҳисобига кенгаймоқда. Консейсан-ду-Койте қишлоғида яшовчи эр-хотин 13-фарзандининг қиз бўлишини жуда хоҳлашган эди, бироқ оилада яна бир ўғил дунёга келди. Уни бразилиялик афсонавий футболчи "Сўйлоқ" шарафига Рональдо деб номлашди.
Кичик Рональдо 18 ёшли Робсон, 17 ёшли Рейнан, 15 ёшли Райан, 14 ёшли Рубенс, 13 ёшли Ривальдо, 12 ёшли Руану, 10 ёшли Рамон, 9 ёшли Ринкон, 7 ёшли Рикельме, 5 ёшли Рамирес, 3 ёшли Раи ва 2 ёшли Рафаэллардан иборат катта "жамоа"га қўшилди.
Жуфтлик тўйдан олдин ўзаро келишиб олган: агар оилада ўғил туғилса, уларга отаси исм қўяди, қиз дунёга келса - онаси.
Иринейнинг дунёдаги энг яхши футболчиларнинг исми "Р" ҳарфидан бошланишига ишончи комил, шу боис унинг барча ўғилларига қўйилган исмлар шу ҳарфдан бошланган. У лоақал бир фарзандининг машҳур футболчи бўлиб етишишини орзу қилади. "Уларнинг барчаси яхши футболчилар, айниқса, Робсон ва Райан - улар бизнинг юлдузли ҳужумчиларимиз", - дейди ғурур билан Ириней. У дам олиш кунлари ўғиллари ва қишлоқнинг футбол жамоаси ўртасидаги ўйинга ҳакамлик қилади.
Оила бекасининг сўзларига кўра, уларнинг биргина тушлик қилиши учун одатда бир килограмм гуруч, бир килограмм дуккаклилар ва жуда катта қадоқли макарон маҳсулотлари кетади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди