Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Россиядаги сайловлар кунида ўтказилган Чечен аёллари куни байрамига совут ва дубулға кийиб, найза кўтарган ҳолда келди, дейилади "Кун" нашрида.
Рамзон Қодиров Чеченистон раҳбари сайловларида 97,05 фоизлик овоз йиғди.
"Овоз бериш ишлари якунланди. Мен Чечен аёллари куни муносабати билан ташкил қилинган байрамга ташриф буюрдим. "София" саройида юзлаб хотин-қизлар тўпланган. Мен аввал ҳам айтиб ўтганимдек, чечен аёллари кўплаб оғир кунларни бошдан кечиришган. Ҳозир эса улар ҳаётдан баҳра олиб яшайдиган давр келган. Улар энди ўз фарзандлари ва яқинлари ҳаётидан хавфсирашларига ҳожат йўқ. Биз ҳар йили чечен аёллари фан ва маданият соҳаларида янги ютуқларга эришаётганидан мамнун бўлмоқдамиз. Мен барча чечен аёлларини қутлайман. Барча қизларга совғалар берилди", дея ёзган у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди