13:23 / 21.09.2016
6 269

Муҳандис Эрондан Буюк Британияга авторикшада етиб борди

Муҳандис Эрондан Буюк Британияга авторикшада етиб борди

Келиб чиқиши ҳинд бўлган австралиялик муҳандис Эрондан Буюк Британияга қуёш батареясида ҳаракатланувчи авторикшада етиб борди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Навин Рабелли 10 минг километрлар масофани ортда қолдириш учун 7 ой саёҳат қилган. У, февраль ойида йўлга чиқиб, Туркия, Болгария, Сербия, Австрия, Швейцария, Германия ва Францияни ортда қолдириб, Бирлашган Қиролликка етиб келган. Париж яқинида Рабеллининг паспорти ва ҳамёнини ўғирлашган бўлса-да, у саёҳатини давом эттира олган.

Рабеллининг айтишича, у электр ва қуёш батареяларида юрадиган машиналарнинг кенг имкониятларига эътибор қаратиш мақсадида шундай йўл тутган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муҳандис Эрондан Буюк Британияга авторикшада етиб борди

Жамият янгиликлари