09:28 / 24.09.2016
11 739

Хитойда 31 та бармоқли бола туғилди

Хитойда 31 та бармоқли бола туғилди

Хитойда ноодатий ирсиятга эга бола туғилди: Чжэцзян вилоятида туғилган болада 31 та бармоқ – 15 та қўл ва 16 та оёқ бармоғи бор.

"Бола онасининг ностандарт генетикаси сабабли аномалия билан туғилди", деб маълум қилди Хитой матбуоти. Боланинг онасида ҳам оёқ-қўлларида 6 тадан, жами 24 та бармоқ бор.

Болани кўздан кечирган шифокорлар унга ортиқча бармоқлардан халос бўлиш учун ёрдам беришга ҳаракат қилиб кўришларини айтишди, бироқ жарроҳлик операцияси жуда мураккаб бўлишини тан олдилар.

Операция уч босқичда ўтади: аввал ортиқча бармоқлар олиб ташланади, сўнгра қўл ва товонлар конструкцияси кўринишини ўзгартириш керак бўлади. Бундан ташқари, бола операциядан кейин 16 йил давомида мунтазам текуширувдан ўтиб туриши керак бўлади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойда 31 та бармоқли бола туғилди

Жамият янгиликлари