14:05 / 26.09.2016
6 567

Обама беадаб сўзларни кўп қўллашини тан олди

Обама беадаб сўзларни кўп қўллашини тан олди

АҚШ президенти Барак Обама давлат раҳбари лавозимини эгаллаганидан кейин аввалгидан кўра кўпроқ беадаб сўзларни ишлата бошлаганини тан олди.

"Бундай сўзларни керагидан ортиқ ишлатаман. Мен бу лавозимни эгаллаб, аввалгидан-да кўпроқ ножоиз сўзларни қўллай бошлаганимни англадим", - деди Америка президенти Vanity Fair нашрига берган интервьюсида.

"Бироқ бахтимга Оқ уй ходимлари раҳбари (Денис Макдоноу) ва миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчим (Сюзан Райс) беадаб сўзларни мендан-да кўп қўллашади", - қўшимча қилди у.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Обама беадаб сўзларни кўп қўллашини тан олди