Ҳар йили Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Стратегик тадқиқотлар маркази томонидан ҳар йили эълон қилинадиган рўйхатнинг 2017 йил учун мўлжалланган нашрида 1-ўринни Ал-Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб эгаллади. 2-ўринда Иордания қироли Абдуллоҳ II, 3-ўринда Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, 4-ўринда Эрон мусулмонлари етакчиси Саййид Али Хаманеи, 5-ўринда эса Марокаш қироли Муҳаммад VI нинг номлари қайд этилган. Дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатида Ўзбекистонлик муфтий Усмонхон Алимов ҳам киритилган.
Қайд этиш керакки, мутахассислар томонидан дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатининг қандай талаблар асосида шакллантирилиши борасида баҳсли қарашлар мавжуд.
Яна бир жиҳати, ушбу нашрда 2016 йилда содир бўлган энг муҳим ва қайғули воқеалар рўйхати келтирилган бўлиб, унга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам Ислом Каримовнинг вафот этган санаси энг қайғули воқеалар сирасига киритилган. Демакки, муҳтарам президентимиз вафотлари дунё аҳли мусулмонларини ҳам қайғуга солган, биз шундай юртбошимиз билан фаҳрланиб хотираларини ёд этишдан чарчамайлик.
Шунингдек, нашрнинг эътиборга молик юртимиз билан боғлиқ яна бир тарафи шундаки, 2016 йилда бўлиб ўтган ёзги олимпиа ўйинларининг мусулмон ғолиблари номи қаторида 13 нафар ўзбекистонлик қаҳрамонларнинг исмлари қайд этилган.
Манба: Diydoraziz.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди