12:33 / 11.10.2016
10 194

Тошкент ҳайвонот боғида илк бор жирафа пайдо бўлди

Тошкент ҳайвонот боғида илк бор жирафа пайдо бўлди

Тошкент ҳайвонот боғига уч ёшли Алатау лақабли жирафа келтирилди.
Тошкент ҳайвонот боғига илк бор жирафа келтирилди, дея хабар бермоқда зоология боғи маъмурияти.

«Ўз коллекциямизни мазкур ноёб жонивор билан тўлдиришга бўлган кўп йиллик уринишлар муваффаққиятли якунланди, — дейилади хабарда. — Олмаота ҳайвонот боғи ўзининг уч ёшли Алатау эркак жирафасини бизга тақдим этишга рози бўлди».
Ёш жирафанинг ота-онаси Хан ва Грация ҳамда яна бир ёш нар Сулу Қозоғистонга 2003 йилда Жанубий Африка Республикасидан келтирилган эди. Ўтган йилларда улардан 12 жирафа боласи дунёга келди.


«Алатау узоқ йўлни муваффақиятли босиб ўтди, ўз ҳудудини ўзлаштириб, уни парвариш қилаётган ходимамиз Шаҳзода қўлидан сабзавотлар, мевалар, акация ва қайрағоч шохчаларини иштаҳа билан емоқда», — дейилади Тошкент ҳайвонот боғи сайтида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳайвонот боғида илк бор жирафа пайдо бўлди