16:58 / 12.10.2016
8 869

47 ёшли автомобиль ўғриси Ангренда қўлга тушди

47 ёшли автомобиль ўғриси Ангренда қўлга тушди

Фарғоналик 47 ёшли фуқаро Оҳангаронда қаровсиз қолдирилган Nexia автомобилини ўғирлаб кетди. Бузоқнинг югургани самонхонагача, деганларидек жиноятчи Ангрен шаҳридада қўлга тушди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Гап шундаки, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент шаҳарида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг Nexia русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган.

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Телов қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ангрен арматура изоляторлаш заводи” МЧЖ олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Ангрен шаҳрида тўхтатилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 47 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 47 ёшли автомобиль ўғриси Ангренда қўлга тушди

Жамият янгиликлари