17:06 / 14.10.2016
7 610

Тошкентда яна бензин танқислиги

Тошкентда яна бензин танқислиги

Тошкент шаҳрида бензин танқислиги кузатилмоқда. Буни ижтимоий тармоқларга жойлаштирилаётган фотосуратлар ва ҳайдовчилар томонидан қолдирилаётган изоҳлар орқали ҳам билиш мумкин. Илк муаммо қайси ёқилғи қуйиш шаҳобчасидан бензин олиш мумкинлиги бўлса, яна бир тарафдан қийинчилик билан топилган шаҳобчадаги навбат муаммоси...

13 октябрь куни Facebook тармоғи фойдаланувчиларидан бири Юнусобод туманидаги АЁҚШлардан умуман бензин топа олмаганини маълум қилган. Яна бир ҳайдовчининг “Паркент” бозори тарафдаги шаҳобчада ёқилғи борлиги ҳақидаги хабаридан сўнг, ўша ерга борган автомобиль эгалари у ердан ҳам бензин харид қилишга улгуришмаганини маълум қилишган. ТТЗ ҳудудидаги шаҳобчада эса ҳайдовчилар соатлаб навбат кутишаётганини билдиришган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг маълум қилишларича, айрим ҳудудларда, хусусан Тошкентниг Самарқанд дарвоза супермаркети рўпарасида маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан ёқилғини пластик идишларга солиб, АЁҚШларда белгилангандан юқори нархда сотиляпти.

Аввалроқ, “Ўзнефтмаҳсулот” акционерлик компанияси ёқилғи қуйиш шаҳобчаларига бензин белгиланган ҳажмда етказиб берилаётганлигини маълум қилганди. Шунга қарамай айрим АЁҚШлар соат 18:00дан кейин фаолиятини тўхтатяпти. Бензин сотиб олиш мумкин бўлган АЁҚШларда эса жуда катта тирбандлик юзага келяпти.

Мутахассислар баъзи бир ҳайдовчиларнинг меъёридан ортиқ ҳажмда бензин сотиб олишлари боис танқислик кузатилаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Шу сабаб кўплаб шаҳобчаларда кеч бўлмасдан бензин тугаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда яна бензин танқислиги

Жамият янгиликлари