Шу кунларда Самарқандга ташриф буюрган «Лукойл» нефт компанияси раҳбари Вагит Алекперов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда "Diydoraziz.uz" сайти ёзмоқда.
Меҳмон Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳамроҳлигида Ислом Каримов қабрига гул қўйди. «Лукойл»компанияси раҳбари Ислом Каримовни ҳеч шубҳасиз мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси дея аташ мумкинлигини эътироф этди ва Каримов ўз давлатни бошқаришда ўзининг ёрқин иқтисодий билимларини намойиш этган ҳолда она ватан равнақи учун улкан ишларни амалга оширганини қайд этди.
«Лукойл» компаниясининг Ўзбекистон ёқилғи-энергетика соҳасидаги иштироки, «Узбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан ҳамкорликда йирик лойиҳани амалга ошириши айнан Ислом Каримовнинг ташаббуси билан бўлган, деб ёзилади нашрда.
Вагит Алекперов Самарқандга ташрифи доирасида Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Дониёл пайғамбар қабри ва ва бошқа диққатга сазовор жойларни бориб кўрди ҳамда «Самарқанд-Бухоро ипак гилами» қўшма корхонасининг фаолияти билан танишди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда