Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати миллиардернинг Ўзбекистон янги раҳбариятига таъсир ўтказиши ҳақидаги маълумотларни инкор қилди. Бу ҳақида тадбиркорнинг матбуот хизмати маълум қилди.
«Миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон янги раҳбариятига алоқаси йўқ, бу борадаги мақолалар эса миш-мишдан бошқа нарса эмас», — деб ёзади Forbes'га асосланиб Kun.uz нашри.
«Бир неча марта айтилганидек, А.Б.Усмонов Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида иштирок этмайди», — дейилган матбуот релизида. Шунингдек унда Усмоновнинг Ўзбекистонда кўп дўстлари ва қариндошлари борлиги таъкидланган.
Манбага кўра, агар Ўзбекистон раҳбарияти қандайдир ёрдам сўраб мурожаат қилса, Алишер Усмонов «фойдаси тегишидан хурсанд бўлади». Матбуот релизида шунингдек ишбилармоннинг «тарихий ватанига муваффақиятлар ва фаровонлик» тилаши маълум қилинган.
Бундан аввал Reuters агентлиги икки дипломатик манбасига таяниб, Ўзбекистоннинг бошқарув тизимига доир хато маълумот берган ва Алишер Усмоновнинг ҳозирги раҳбариятга таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ёзган ва «Тошкент аэропортида миллиардернинг самолёти кўп кузатилаётгани»нига ишора қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди