Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси ва Goldsmith's University университети ҳамкорликда ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, аёл ҳайдовчилар эркакларга қараганда жаҳлдор ва қизиққон бўлишади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Ижтимоий сўровда Буюк Британиядаги мингга яқин ҳайдовчилар қатнашган.
Маълум бўлишича, аёллар овозли сигналлар, бақир-чақир ва автомобилни бошқариш чоғидаги маслаҳатларга анча агрессив жавоб қайтаришади (14 фоиз) ва ҳайдовчи бурилиш чироғини ёқмасдан бошқа йўлакка ўтишини бирмунча қизишиб (13 фоиз) қабул қилишади.
Олинган натижалар эса, эркаклар рулда ўтирганда сезиларли қизиққон бўлишига оид фикрларни рад этади. Олимларнинг тахмин қилишича, аёл ҳайдовчилар уларга қадимдан мерос бўлган ҳимоя инстинкти туфайли ўзларини шундай тутишади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди