26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев телефон орқали суҳбатлашишди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг расмий сайтида хабар берилган, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ҳукумати икки томонлама ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратгани, икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини олиб боргани учун Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунингдек, қардош халқнинг тинчлиги мустаҳкам бўлиши ва ривожланишига тилакдош эканини айтиб ўтди.
Шу куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими чоғида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат раҳбари этиб сайланишига умид қилаётганини билдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди