Бу йилги Супер Ой ҳодисаси охирги 70 йилда энг қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Супер Ой — бу охирги йилларда ОАВда кенг тарқалган норасмий ибора бўлиб, Ой тўлиши ва унинг ерга энг яқин масофага келиши бир вақтда содир бўлганда кузатилади.
Ўзбекистон аҳолиси 13-14 ноябр кунлари Супер Ой ҳодисасини кузатиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ut.uz нашрига асосланган ҳолда "Дийдоразиз" нашри.
Супер Ой — бу астрономик ҳодиса бўлиб, у Ой тўлиши ва унинг Ерга энг яқин масофага келиш ҳодисалари бир вақтга тўғри келганда содир бўлади. Маълумки Ой Ер атрофида элипсга ўхшаш траекторияда айланади, яъни йил давомида ой икки марта ерга яқин келиб, икки марта ердан узоқлашади. Ер ойдан узоқлашганда у кичикроқ бўлиб, яқинлашганда эса каттароқ бўлиб кўринади.
Бу йилги Супер Ой ҳодисаси Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Олтой ўлкаси ва Ғарбий Сибир ҳудудларида яшайдиган аҳолига айниқса яхши кўринади. Асосийси осмон булутли бўлмаса бўлгани. Олимлар айтишига қараганда бу йилги Супер Ой ҳодисаси охирги 70 йил ичида энг қизиқарлиси бўлиши кутилмоқда. 13-14 ноябрь кунлари горизонтда улкан оч пуштиранг Ойни томоша қилиш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди