14:16 / 19.11.2016
7 365

Эрдўған Ўзбекистондаги сайловдан кўп нарса кутаётганини яширмади

Эрдўған Ўзбекистондаги сайловдан кўп нарса кутаётганини яширмади

Туркия Ўзбекистон билан ўзаро муносабатларда янги даражага чиқиши лозимлигини айтган Ражаб Тойиб Эрдўған “Бу фақатгина ҳамкорлик учун эмас, ўзаро тарихан бир-биримиз билан боғлиқлигимиз, қардош халқлар бўлганимиз учун хам муҳимдир. Бу ҳамкорлик эса ижобий натижа беришига ишонаман”, дея таъкидлаб ўтди.

Икки давлат ўртасидаги ҳар соҳадаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида сўзлаган Туркия раҳбари нутқи сўнггида қуйидагиларни қўшимча қилган.

“Бироз аввал айтганимдек, сайловдан сўнг президентлик даражасидаги илк ташриф Ўзбекистондан ўлкамизга ва бизнинг мамлакатдан Ўзбекистонга уюштирилади. Биз бу масалага юксак қараймиз. Давлатларимизнинг Ташқи ишлар вазирлари ўтган ойда Тошкентда учрашувлар ўтказишди. Учрашув якунига кўра, биз бир йўл харитасини чиздик. Бу ҳужжатга Ўзбекистон тарафдан муҳим ҳисса ва таклифлар кутяпмиз. Кутилган натижа олинса, қисқа вақт ичида бу лойиҳа амалга ошади”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эрдўған Ўзбекистондаги сайловдан кўп нарса кутаётганини яширмади