09:15 / 28.11.2016
10 840

Шаҳзода Матчонованинг турмуш ўртоғи — «Мистер Х»нинг шахси аниқланди

Шаҳзода Матчонованинг турмуш ўртоғи — «Мистер Х»нинг шахси аниқланди

Дастлабки хабарларда куёвнинг исми Омар экани айтилган эди. Интервьюларининг бирида, Матчонованинг ўзи куёв «санъатнинг бошқа тури билан шуғулланувчи оддий инсон» экани ҳақида айтиб ўтган эди.

«Sayyod.com»нинг ёзишича, куёвнинг асл исми Омар эмас, балки Музаффар Машарифов бўлиб, Туркияда истиқомат қилади, маҳаллий футбол клубларидан бирида тўп суради.

Интернетда «Музаффар Машарифов» деб қидирилса, «ВКонтакте», Facebook, Badoo каби ижтимоий тармоқларда 1992 йил 28 сентябрда туғилган бир йигитнинг саҳифалари чиқиб келади.

Саҳифалар йигитнинг селфиларига тўла, уларни кузатиб, Музаффар Машарифов ҳақиқатан ҳам спорт билан шуғулланиши, «Арсенал» (Лондон) футбол клубига ишқибозлик қилиши ойдинлашади, бироқ Туркиянинг қайси футбол жамоасида тўп суриши номаълум.

«Шаҳзоданинг жавобларидан фақатгина у Музаффар билан аввалроқ Туркияда танишгани, айни вақтда ўзи Туркиянинг Истанбул шаҳрида, қайнонаси билан бирга эканини маълум қилганини айта оламан, холос», — деб ёзади «Sayyod.com» сайти муаллифи.

«Нима учун тўйда куёвнинг яқинлари бўлмагани, нима учун у Омар исми билан уйлангани ҳақида эса, лозим топса, Шаҳзода ва Музаффарнинг ўзи маълум қилар. Бу шахсий ва оилавий масала», — дея қўшимча қилган сайт муаллифи.

Ана шунақа гаплар, шоу-бизнесда нималар бўлмайди дейсиз?

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳзода Матчонованинг турмуш ўртоғи — «Мистер Х»нинг шахси аниқланди