8 319
Давлат божхона қўмитаси “Божхона калькулятори” интерактив электрон хизматини тақдим қилди
Ўзбекистон Республикасига четдан олиб кириладиган товарларга ҳисобланадиган божхона тўловларининг миқдори ҳар бир ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисини қизиқтириши табиий.
Шу сабабли, тадбиркорларга қулайлик туғдириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси “Божхона калькулятори” интерактив электрон хизматини тақдим қилади.
Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали четдан олиб келиниши мўлжалланаётган товарлар бўйича тўланадиган божхона тўловларини олдиндан ҳисоблаб чиқариш имкониятига эга бўлинади.
Бунинг учун мазкур ахборот тизимига товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги (ТИФ ТН) кодини, товар ишлаб чиқарилган, жўнатилаётган ҳамда уни сотаётган давлатларни белгилаш, товар миқдори ва божхона қиймати ҳақида маълумотларни киритиш кифоя.
Товарнинг божхона қийматини белгилашда Давлат божхона қўмитаси веб-сайтининг “Очиқ маълумотлар” бўлимига жойлаштирилган Нарх маълумотлари бюллетенидан ҳам фойдаланиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди