Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бразилия Федератив Республикаси Президенти Мишел Мигел Элиас Темер Лулиага Колумбияда Бразилия йўловчи самалётининг ҳалокатга учраши ва натижда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этди.
Мамлакат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этиб, жароҳат олганларга эса тез орада соғайиб кетишни тилади, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Бортида 77 нафар киши, жумладан, 9 экипаж аъзоси бўлган самалёт сешанба куни Медельин шаҳридан 50 км узоқликда қулаб тушган эди. Йўловчилар орасида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол жамоаси ўйинчилари ва масъуллари ҳам бўлган. Ҳалокатдан 6 киши омон қолган. Самолётнинг қулаб тушишига ёнилғининг етарли миқдорда эмаслиги сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди