13:32 / 04.12.2016
7 617

Путин ҳам адашади…

Путин ҳам адашади…

Россия Таълим Академияси президенти Людмила Вербицкая Владимир Путиннинг илтимосига биноан унинг оғзаки нутқдаги хатоларини тўғрилаб туради. Путин айнан шу муносабат билан Вербицкаяга миннатдорчилик билдирди, деб хабар қилмоқда Дийдоразиз нашри.
«Людмила Алексеевнага миннатдорчилик билдирмоқчи эдим. У менинг илтимосимга биноан талаффузимдаги хатоларни мунтазам тўғрилаб боради ва рус тилидаги кўникмаларимни янада оширишга ёрдам бериб келади», — дея ўз миннатдорчилигини билдирган Россия президенти. Нашрда ёзилишича, Путин рус тили бўйича саволлар туғилганда, маслаҳат олиш учун ҳар доим Вербицкаяга қўнғироқ қилар экан. Тезкор маслаҳат керак бўлиб қолганда, Путин Вербицкаяга ҳатто, самолёт бортидан туриб ҳам қўнғироқ қилиши мумкин, деб ёзади нашр.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Путин ҳам адашади…