16:28 / 08.12.2016
8 870

Астрономлар инсоният тарихида қачон 25 соатли сутка бўлишини аниқлашди

Астрономлар инсоният тарихида қачон 25 соатли сутка бўлишини аниқлашди

Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар юз йилда кун давомийлиги 1,8 миллисекундга узаяди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Буюк Британиянинг Дарем университети астрономлари инсоният тарихида қачон 25 соатли сутка бўлишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, 200 миллион йилдан сўнг бир сутка 24 эмас, 25 соатдан иборат бўлади.

Олимлар бундай хулосага милоддан аввалги 720 йилдан милодий 2015 йилга қадар бўлган қуёш ва ой тутилишини ўрганиш давомида келишди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, қуёш тутилиши сайёрамиздаги фасллар алмашинувига таъсир ўтказади.

Бундан ташқари, олимлар Ер сайёрасининг Қуёш теграсида айланиш тезлиги пасайганини айтишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Астрономлар инсоният тарихида қачон 25 соатли сутка бўлишини аниқлашди