12:35 / 13.12.2016
6 818

Миллиардер Билл Гейтс Трамп билан суҳбатлашди

Миллиардер Билл Гейтс Трамп билан суҳбатлашди

Microsoft асосчиси, миллиардер ва саховатпеша Билл Гейтс АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан суҳбати чоғида ҳаётнинг турли соҳаларига янгиланишларни киритишнинг муҳимлиги хусусида сўзлаб берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда, деб маълум қилмоқда "Kun.uz" нашри.

Агентликнинг таъкидлашича, суҳбат давомида “гўшакнинг нариги тарафида” иқлим ўзгариши билан курашга катта ҳисса қўшган, бошқасида эса – бу ўзгаришни ўйлаб топилган нарса, деб баҳоловчи инсон бўлган.

Суҳбат деярли икки ҳафта аввал ўтказилиб, саккиз дақиқа давом этган.

“Мен гапирган нарсаларнинг энг муҳими бу янгиланишларни нафақат энергетика, балки тиббиёт ва таълим жараёнига ҳам татбиқ этиш эди. Шунингдек, мен бу (шундай технологияларни ривожлантириш) американинг етакчилиги учун катта ўрин тутишини ҳам айтиб ўтдим”, - деган Гейтс.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллиардер Билл Гейтс Трамп билан суҳбатлашди