Россия президенти Японияга уюштирадиган сафари давомида жаҳоннинг дзюдо бўйича бошқарувчи ташкилоти — «Кодокан»ни бажонидил зиёрат қилишга сўз берди, деб хабар қилмоқда Дийдоразиз нашри.
Путин дзюдо — ҳамкорга нисбатан ҳурмат, инсонлар билан нафақат спортда, балки ҳаётда ҳам ижобий муносабат ўрнатишга ёрдам беришини эътироф этиб ўтди, деб ёзган нашр. Путин шунингдек, болаликдан ушбу спорт тури билан шуғулланганидан ниҳоятда мамнунлигини эътироф этиб ўтган. «Бу, шак-шубҳасиз, менинг биринчи муҳаббатим эди, дейиш мумкин. Мен спортнинг бошқа турларини ҳам яхши кўраман: сузишни ҳам, чанғи учишни ҳам, мана ҳозир музда хоккей ўйнашни ўрганяпман. Аммо дзюдо — бу шубҳасиз, ҳаётимнинг бир бўлаги, катта бўлаги, ва мен спортдаги машғулотларим айнан дзюдон бошланганидан жуда ҳам хурсандман», — деб тан олган Россия етакчиси Япониянинг «Ниппон» телекомпаниясига берган интервьюсида. Путин суҳбат давомида, ўзига Дзигоро Кано — дзюдо асосчиси катта таъсир ўтказганини эътироф этган. Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг Японияга сафари 15 декабрдан бошланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди