Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миомонович Мирзиёев кеча, 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
Расман Президентлик лавозимида иш бошлаган Шавкат Мирзиёев йиғилишда ўз олдида турган устувор масалалар ҳақида сўз очиб, 5 йиллик режалари билан ўртоқлашди.
Давлат раҳбари ўз нутқида бот-бот халқ билан мулоқот ўрнатиш тизимини такомиллаштириш, одамларнинг дардига малҳам бўлиш, уларни рози қилиш, муаммоларига ечим топиш, халқ давлат идоралари учун эмас, аксинча, давлат идоралари халқ учун ишлаши кераклиги ҳақида гапирар экан, айрим раҳбарларнинг халқ дардини тинглашдан қочишига ҳам тўхталиб ўтиб, бундай раҳбарлар билан хайрлашиш кераклигини очиқ-ойдин айтди.
“Бугунги кунда нафақат Бош вазирнинг электрон почтаси ва қабулхонасига, балки Президент номига келиб тушаётган фуқароларнинг қонуний мурожаат ва шикоятларини батафсил ўрганиш ва уларда кўтарилган масалаларни ечиш бўйича ишларни фаол давом эттириш ғоят муҳим, деб ҳисоблайман.
Умуман олганда, бундан кейин вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фаолияти натижаси қуруқ иқтисодий рақамлар билан эмас, балки уларнинг одамлар билан қандай мулоқот олиб бораётгани ва ишни ташкил этгани, фуқароларнинг муаммоларини қай даражада ҳал қилаётганига қараб баҳоланади ва тегишли хулосалар чиқарилади.
Айни шу масалада уларнинг фаолияти ижобий бўлса, халқ улардан рози бўлса, раҳмат деймиз, акси бўлса – биз бундай раҳбарлар билан хайрлашамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ, Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳар бир давлат органида “Халқ қабулхонаси” ташкил этилиши ҳақида айтган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди