Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан, таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини 2016 йилнинг 28 декабридан 2017 йилнинг 10 январига қадар қишки таътилга чиқариш белгиланди.
Аввалроқ 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан қисқа муддатли таътил эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Таътил олий таълим муассасалари меҳнат жамоаси ва талаба-ёшларининг Конституцион ҳуқуқларидан келиб чиқиб, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида доимий яшаш жойларидан иштирок этишларига шароит яратиш мақсадида жорий этилган эди.
Қўшимча таътил эълон қилингани муносабати билан талабалар орасида қишки таътил қисқартирилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Бироқ юқоридаги буйруқдан маълумки, қишки таътил ҳар йилдагидек ўзгаришсиз қолди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди