Собиқ Ички ишлар вазири, нафақадаги генерал-лейтенант Баҳодир Аҳмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси раҳбари вазифасига тайинланди. У вазир лавозимидан 2013 йил 14 декабрда нафақага чиққан эди.
Баҳодир Аҳмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлгунга қадар 2004-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қумитаси раиси сифатида фаолият олиб борган.
Генерал-лейтенант Баҳодир Аҳмедович Матлюбов 1952 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Самарқанд давлат университетининг кимё (1973), ҳуқуқ (1983) факультетларини ҳамда Ички ишлар академиясини тамомлаган.
1973-1997 йиллар давомида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган.
2001 йилда генерал-лейтенант унвонига сазовор бўлди. 2004-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди