12:43 / 22.12.2016
6 849

Алишер Усмонов олий мукофот билан тақдирланди

Алишер Усмонов олий мукофот билан тақдирланди

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Россия муфтийлар кенгашининг олий мукофоти бўлган биринчи даражали "Ал-Фахр" ордени билан мукофотланди. Усмоновга орденни кенгаш ва Россия мусулмонлар диний бошқармаси раиси Равиль Гайнутдин топширган. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

Усмонов Россиядаги йирик саховатпеша инсонлардан ҳисобланади. У спорт, маданий, илмий-ўқув лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди ҳамда исломнинг диний ва маданий меросини сақлаб қолишда кўмак кўрсатади. Жумладан, тадбиркор Қозондаги Оқ масжид, Татаристондаги Булғор ислом академияси ва Чита жомеъ масжиди қурилишига маблағ ажратган.

"Ўзингни қалбинг билан ҳамоҳангликда ҳис қилиш учун ўз динингда бўлишинг, диндошларингга яқин бўлишинг керак. Мен мусулмонман ва мусулмон фарзандиман – яқин кишиларинг, диндошлар учун яратилаётган хайрли иш, менинг фикримча, ҳаётимизнинг асосий мазмуни ҳисобланади", деб Усмоновнинг айтган сўзларини келтириб ўтган матбуот хизмати.

Усмонов "одамларга яхшилик қилиб, бунинг эвазига ҳеч қандай минатдорчилик кутиш керакмас"лигини таъкидлаб ўтди.

"Россиянинг мусулмон уммати – жамиятнинг давлатимизнинг бирлашиши учун кўмак берадиган, православлик билан доимо осуда бирга яшайдиган қисмидир. Барча россияликлар қандай динга мансублигидан қатъи назар, ягона халқдир", деб айтган Усмонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Усмонов олий мукофот билан тақдирланди