11:18 / 23.12.2016
6 368

Тошкент ҳокими Олмаотага ташриф буюрди

Тошкент ҳокими Олмаотага ташриф буюрди

Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов Олмаотага (Қозоғистон) ташрифи доирасида шаҳар ҳокими Бауржан Байбеков билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашни муҳокама қилди. Бу ҳақда «Газета.уз» хабар берди.

Учрашув чоғида жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон ва Олмаота ўртасидаги маҳсулот айрибошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга ўсиб, 200 млн АҚШ долларини ташкил этгани таъкидланди. Олмаотада 129 та ҳамкорликдаги ва 236 та ўзбек корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

«Олмаота — бизнес ва хусусий капитал шаҳри, бу ерда 90 фоиз банкларнинг бош идоралари жойлашган. Хизмат кўрсатиш ва савдо ЯИМнинг 86 фоизини ташкил этади, жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш ҳажми 36 фоизга ўсди. Инвесторларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чоралар қўлланилмоқда. Шу билан бирга, сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, бу борада бизга Тошкент ва бутун Ўзбекистоннинг тажрибаси қизиқ», — деди Бауржан Байбек.

Раҳмонбек Усмонов Олмаотада имтиёзли турар-жойларни қуриш соҳаси жадаллик билан ривожланаётганини таъкидлаб ўтди.

«Қозоғистонда амалга оширилаётган „Арзон уй-жой-2020“ давлат дастури ўз самарасини кўрсатди. Мазкур масала ҳозирда Тошкентда ҳам ўта долзарб, албатта, айрим механизмларни ўзимизда тадбиқ этамиз», — деди у.

Бир ой муқаддам Олмаота ҳокими Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Икром Назаров билан учрашувда ўзбек спортчиларини 28-Жаҳон қишги Универсиада-2017 га таклиф этган эди. Бир неча кун муқаддам Ўзбекистон спортчилари ўзларининг Ўйинлардаги иштирокини тасдиқлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳокими Олмаотага ташриф буюрди