Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликларни 30-30 декабр кунлари коррупцияга қарши мониторинг доирасида ўтказилаётган кузатувларда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, мониторинг ўтказишдан мақсад коррупция ҳолатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича давлат статистика органларида коррупция даражасини пасайтириш усулларини излашдир.
Қўмита интернет саҳифасида сўровнома берилган бўлиб, уни барча хоҳловчилар тўлдиришлари мумкин.
"Сизнинг мазкур сўровнома саволларига берган жавобларингиз ёрдамида аниқ ва тўлиқ маълумот олишга, уни таҳлил қилиб тўғри хулоса чиқаришга умид қиламиз.
Ўз навбатида, сўровноманинг аноним ҳисобланиши, респондентнинг шахсига оид маълумотлар ҳеч қаерда кўрсатилмаслиги ва саволларга берилган жавоблар фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилиши, шунингдек жавобларингиз сизга ёки бошқа шахсга қарши ишлатилишига асло йўл қўйилмаслиги кафолатланади", — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди