Канада фуқароси Facebook ижтимоий тармоғида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни танқид қилгани учун Туркияда ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Канада ва Туркия фуқаролигига эга 50 ёшли Иси Хипер 2016 йил 30 декабрь куни Туркия шимоли-шарқидаги Карс шаҳрида полиция томонидан қўлга олинган. Унинг адвокати сўзларига кўра, ҳибс Хипер 28 декабрь куни Facebook’да ёзиб қолдирган изоҳларга боғлиқ бўлиши мумкин. У ўз изоҳларида Эрдўғонни «Туркиянинг ИШИД террорчиларини қўллаб-қувватлашини исботловчи далилларни келтирган журналистларни қамоққа тиқиш»да айблаган эди.
Канада ташқи ишлар вазирлиги Хипернинг ҳибсга олинганидан хабардор эканлиги ва зарур консуллик кўмагини кўрсатаётганини маълум қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди