НАСА Ер ва Ойнинг Марс орбитасидан олинган суратларини тақдим этди. Тасвир - MRO автоматик станцияси томонидан ноябрь охирида олинган кадрларнинг энг яхши иккитасидан бирлаштирилган суратдир, деб ёзади Кун.уз сайти.
Бундай тасвир HiRISE борт камераси томонидан олинди. У тасвирларни инфрақизил, қизил ва кўк-яшил тўлқинлар узоқлигида қайд этиши мумкин. Шунингдек, у диаметри 0,5 метр бўлган ҳамда чуқур фазодаги энг бўлган катта телескопдан фойдаланади. Суратга олиш жараёнида Марс Ердан 205 миллион километр масофада бўлган.
НАСА’нинг хабар беришича, тасвирларни бирлаштиришда уларнинг кенглиги ва сайёраларнинг бир-бирига нисбатан бўлган ҳолатини сақлаб қолишга муваффақ бўлинган. Бироқ, ранг гаммаси таҳрирдан ўтказилди. Бунга Марс орбитасидан Ойнинг Ерга қараганда анча қорайиб кўриниши сабаб бўлди.
Маълумот учун, MRO – Марсни тадқиқ қилишга мўлжалланган сайёралараро станция бўлиб, у 2005 йилнинг 12 август куни учирилган ва Қизил сайёрага 2006 йилнинг 10 март куни етиб борган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар
Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди