Фейсбукдаги "Потребитель.uz" гуруҳи аъзолари томонидан Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи томонидан ўтказилаётган янги акция шартлари қизғин муҳокама қилинмоқда. Ушбу гуруҳ аъзоларидан бири акция бўлиб ўтаётгани тўғрисидаги хабарни қолдириб, 100 минг сўмлик харид учун совға сифатида яроқлилик муддати тугашига бир кун қолган шоколад бепул берилаётганини киноя сифатида айтиб ўтган, деб ёзади Kun.uz.
Унинг таъкидлашича, кассир фахр билан ҳар бир 100 минг сўмлик савдо учун шоколад плиткаси совға сифатида берилаётгани, унинг яроқлилик муддати эса 18 май — душанба куни тугашини айтиб ўтган. Ушбу хабар гуруҳ фойдаланувчиларининг турли хазил-мутойибаларига ҳам сабаб бўлди.
Изоҳ қолдирувчилардан бири "Нимани кутган эдингиз? Бундай акцияларда ҳар доим шу каби маҳсулотлар қўйилади", деган бўлса, яна бири шоколадни тезроқ енг, расмга олишга вақт йўқ, дея изоҳ қолдирган. Баъзи бир фойдаланувчилар эса Korzinka.uz тарафини олиб, "сафсатабозликни ривожлантирувчилар"га истамасангиз, совғани рад этишингиз мумкин, дея изоҳ қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни эрта тонгда Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ушбу гуруҳнинг ўзида акция ҳақида хабар қолдириб, 100 минг сўмлик харид учун қора шоколад совға сифатида берилишини айтиб ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди