Хитойнинг Xiaomi компанияси ишлаб чиқарган Mi Band фитнес-трекерини Ўзбекистонда сотиб олиш мумкин бўлди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».
У дунёдаги энг арзон фитнес браслетлардан бири бўлиб, Хитойнинг ўзида 15 доллардан сотилади. Қурилмани компания сайтида буюртма қилиш мумкин. Aliexpress сайтида эса уни 25 долларга харид қилиш мумкин.
Браслет термопластик материалдан ишланган бўлиб, сенсорли экранга эга эмас. Унда уйқу мониторинги — кишини тез уйқу фазасида уйғотиш функцияси, шунингдек калория, жисмоний фаоллик ва қадамларни ҳисоблаш функциялари мавжуд.
Mi Band’га уланиш учун Android 4.3 ва ундан кейинги версияларда ишловчи смартфон зарур, шунингдек смартфонда Bluetooth 4.0 бўлиши керак. Apple телефонларининг iOS7.1 ва ундан кейинги версияларда ишловчи iPhone 4S ва ундан кейинги моделлари учун дастурнинг бета-версияси мавжуд.
Манба: www.daryo.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди