15:31 / 27.02.2015
8 430

Ўзбекистондаги илк нодавлат интернет-телеканал Sevimli номи остида иш бошлайди

Ўзбекистондаги илк нодавлат интернет-телеканал Sevimli номи остида иш бошлайди

Ўзбекистондаги илк нодавлат интернет-телеканал Sevimli номи остида иш бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий электрон ОАВлари ассоциацияси хабар бермоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда нодавлат интернет-телеканал март ойидан суткасига 20 соатдан техник эфирга чиқиши, унда турли ахборот, мусиқий-кўнгилочар, маданий-маърифий кўрсатув ва дастурлар бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

Хабар беришларича, лойиҳа Тошкент шаҳри ва ҳудудий телестанциялар – Андижонда ЁТРК, Қўқонда “Мулоқот-ТВ”, Бухорода “Истиқлол-ТВ”, Жиззахда “Жиззах-ТВ”, Қаршида “Насаф-ТВ”, Самарқандда “СТВ”, Тўрткўлда “Тўрткўл-ТВ”, Нукусда “Нукус-ТВ”ни қамраб олади.

Телеканал “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида”ги қонунда кўзда тутилган талабларни бажариш мақсадида, биринчи галда, data-journalism каби замонавий ва илғор форматларни жорий этади.

Қайд этишларича, телеканал кўрсатув ва дастурлари бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳудудий телестанциялар ҳузурида ташкил этилган Ёшлар телестудиялари журналистлари томонидан тайёрланади.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистондаги илк нодавлат интернет-телеканал Sevimli номи остида иш бошлайди