Apple вице-президентлари Грег Жосвяк, Дэн Риччио ва Фил Шиллер BuzzFeed’га берган интервьюсида iPhone 7 дан нега 3,5 миллиметрли коннектор олиб ташланганини тушунтириб берди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Риччионинг айтишича, ушбу «ҳаво билан тўлдирилган тирқиш» охирги бир неча йил мобайнида Apple инновациялари йўлида тўсиқ бўлиб келган экан.
«Аудиоулагич 100 ёшда. У билан боғлиқ охирги катта инновация 50 йил муқаддам амалга оширилган эди. Биласизми, бу нима эди? У бироз кичрайтирилган эди. Шундан буён ҳеч нарса ўзгармади», — деди Жосвяк.
«Бу динозавр. Олға интилиш пайти келди», — қўшимча қилди у.
Риччионинг таъкидлашича, улагичдан қутулган ишланма муаллифлари ниҳоят юқори ҳажмдаги аккумулятордан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари, сув ўтказмаслик техникаси ҳамда Home тугмаси учун Taptic Engine ўрнатилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди