Western Digital'га қарашли SanDisk компанияси дунёдаги илк 1 Тб'ли SDXC-флешкани тақдим қилди. Бу "мўъжиза"ни қачон қўлга киритиш мумкинлиги ва унинг нархи ҳозирча номаълум. Бироқ шуни ишонч билан айтиш мумкинки, уни харид қилганингиздан кейин камерангизда янги сурат ва видеолар учун бўш жой қолганми ёки йўқ - қайғурмасангиз ҳам бўлади.
Янгилик Photokina-2016 кўргазмасида намойиш этилди. Шуниси диққатга сазоворки, худди шу тадбирда икки йил илгари 512 Гб'ли илк SD-флешка тақдим қилинган.
Манбага кўра, кўргазмада фақатгина прототип кўрсатилган. Бошқача қилиб айтганда, ҳозирча янги флешкани харид қилишнинг иложи йўқ. Бироқ 512 Гб'ли версиясининг нархи 300 доллардан ортиқлигини инобатга олсак, янги флешканинг баҳоси камида икки баробар қиммат бўлади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди