Beeline ICTExpo 2016 ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси натижалари ҳақида хабар беради. АКТ соҳасида йилнинг асосий воқеаси натижаларига кўра ташкилотчилар томонидан компания “Энг инновацион стенд учун” нуфузли номинатсиясида мукофотни қўлга киритди ва бу бренднинг инноватсионлиги ва мижозларга бўлган мойиллигини тўлиқ акс эттиради.
Воқеани шарҳлат экан, Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: “Шундай юксак ва обрўли даражада Beeline‘нинг инновацион етакчилиги яна бир бор исботланганидан ғурурланамиз. АКТ ҳафтаси яна барча иштирокчиларни ўзининг кучли энергетикаси, унумдорлиги ва драйви билан ҳайратлантирди ва илҳомлантирди. ICTExpo 2016 каби технологик майдончада инновациялар соҳасида ғолиб бўлиш - бу нафақат жиддий эътироф, балки ишончнинг муҳим насиясидир, ва биз бор кучимиз билан уни оқлашга ҳаракат қиламиз”.
Эслатиб ўтамиз, бу йили Beeline экспозицияси квест-рум шаклида ифодаланган бўлиб, унинг иштирокчилари ўзларининг digital-имкониятларини ишга солиб қизиқарли топшириқларни ечишди ва совғаларни қўлга киритишди. Beeline стендида улар ўзларининг SIM-карталарини замонавий USIM карталарига алмаштирдилар ва Beeline‘нинг юқори тезликдаги 4G Интернетининг имкониятларидан фойдалана олдилар. Демо-нуқталарда LTE стандартида ишловчи замонавий девайслар тақдим этилган бўлиб, унда барча истовчилар ўз смартфонларига кўргазмада компания томонидан тақдим этилган инноватсион мобил иловаларни ўрнатиш ва синаб кўриш, шунингдек ўзларининг ёрқин ва қизиқарли фотосуратлари билан ижтимоий тармоқларда бўлишиш имконига эга бўлдилар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди