Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси берган баёнотига кўра, Galaxy Note 7 фаблетининг Европа мамлакатларидаги сотувлари 28 октябрда қайта тикланади. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Samsung Electronics носоз Galaxy Note 7 смартфонларини расман 19 сентябрдан бошлаб алмаштиришни бошлаган эди. Бироқ ҳатто алмаштирилган янги смартфонларда ҳам қурилма қизиши ва батарея зарядининг одатдагидан кўп сарфланиши каби муаммолар тўғрисида хабар берилган. Шунингдек, тармоқда янгиланган Galaxy Note 7 смартфонларининг яна ёниб кетганлиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган.
Жанубий Кореялик гигант 2 сентябрдан ўтказилган матбуот анжуманида Galaxy Note 7 фаблетидаги аккумуляторлар билан боғлиқ носозликни расман тан олиб, моделнинг глобал сотувларини вақтинча тўхтатиши ва муаммони бартараф этишини маълум қилган эди.
МДҲ мамлакатларида ушбу модель ҳали расман сотилмагани сабабли алмаштириш дастури йўлга қўйилмади. Ҳозирча Galaxy Note 7 МДҲ мамлакатларида қачон сотилиши ҳақида аниқ хабарлар мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди