Хитойнинг Lenovo фирмаси бошқа технологик компаниялар билан ҳамкорликда FIDO (Fast IDentity Online) стандарти асосидаги бармоқ изи билан ҳимояланадиган ноутбукларни тайёрлашни режалаштирган. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Ноутбуклар ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи бўлган хитойлик гигант ушбу мақсадда Synaptics, Intel ва PayPal компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда. Бундай бармоқ изи билан ҳимояланган ноутбукларда онлайн харидларни паролни клавиатурада териб ўтирмай, шунчаки бармоқни табга қўйиш орқали амалга оширса бўлади. Бу албатта, ушбу технологиянинг битта афзаллиги, холос. Шубҳасиз, бундай ноутбуклар юқори хавфсизлик тизимига эга бўлади.
Бармоқ изи билан ҳимояланган Lenovo ноутбуклари уч қатламли хавфсизлик тизими билан таъминланади: у қурилманинг аппарат қисмига ўрнатиладиган Natural ID бармоқ изи сенсори, Intel ва FIDO хавфсизлик тизимларидан таркиб топади. Оддий қилиб тушунтирсак, фойдаланувчининг бармоқ изи ва FIDO маълумотлари ноутбукда шифрланган ҳолда бутунлай сақланади. Сизга энди маълум сервислардан фойдаланиш учун пароль зарур бўлмайди, шунчаки бармоқ изингизни ўзи етарли. Бу нарса ҳисоб қайдномалари ва ноутбукнинг хавфсизлигини бир неча баробарга оширади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади