Болливуд юлдузи Амитабх Баччан ўзига Galaxy Note 7 тўлиқ зарядланмаётгани ҳақида ўзининг Твиттердаги саҳифасида ёзиб ўтган. Актёрнинг ёзишича, унга қарашли мазкур смартфоннинг батареяси 60%дан ортиқ қувват олмаяпти. У Samsung’дан ушбу носозликни бартараф қилишни сўраган. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Афтидан, актёр Galaxy Note 7 атрофида бўлаётган воқеалар ҳақида хабардор эмас. Мазкур смартфоннинг батареясида носозлик аниқлангач, Жанубий Корея компанияси махсус дастур янгиланиши орқали уни вақтинчалик фақат 60%гача қувватланадиган қилиб қўйган. Шунингдек, Samsung ҳали Ҳиндистонда расмий Galaxy Note 7 смартфонлари сотувга чиқармаган. Шунинг учун машҳур актёр ўзининг смартфонини бошқа мамлакатдан харид қилган, деб хулоса қилиш мумкин.
Ҳодисага мантиқан ёндашсак, Амитабх Баччаннинг Galaxy Note 7 смартфони исталган вақтда ёниб кетиши мумкин. Шунинг учун тармоқ фойдаланувчилари актёрга телефонни қайтариб беришни ёки уни алмаштиришни маслаҳат беришган.
Энг қизиғи, Баччаннинг ушбу шикояти Ҳиндистон фуқаро авиацияси ташкилоти Galаxy Note 7 смартфонларини самолёт бортларида олиб киришга рухсат берган кунда ёзилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда