6 672
ОАВ: Yahoo 2015-йилда АҚШ махсус хизматлари учун электрон почтани назорат қилувчи дастур яратган
Американинг Яҳоо компанияси 2015-йилда АҚШ махсус хизматлари талабига бўйсуниб, фойдаланувчиларнинг электрон почталарига келаётган барча хатларни кўриш учун мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиққан, деб ёзади “ТАСС”. Реутерс агентлиги манбаларига кўра, дастур матнли хабар ёки илова қилинган файл ичидаги керакли сўз ёки сўз бирикмасини топишга қодир.
Яҳоо раҳбариятига қаратилган талаб Миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирув бюроси номидан юборилган махфий кўрсатмада келтирилган. Уларнинг рухсати билан компания юз миллионлаб электрон хатларни таҳлил қилиб чиққан.
Реутерс ёзишича, Яҳоо Американинг юқори технологиялар соҳасидаги компаниялари ичида махсус хизматларнинг буюртмаси билан бундай ҳажмдаги фойдаланувчилар ёзишмаларини кўриб чиқишга рози бўлган биринчи компания бўлди.
Яҳоо эса ушбу маълумотларни тасдиқлашдан бош тортди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?