Lenovo компаниясининг ижрочи директори Джанфранко Лянчи берган баёнотда айтилишича, хитойлик гигант яқин келажакда Windows 10 платформасида ишлайдиган смартфонларни тайёрлашни режалаштирмаган. Шунингдек, баёнотда Lenovo мазкур платформанинг келажагига шубҳа билан қарашини ҳам очиқчасига билдириб ўтган, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.
Таъкидлаш керак, Lenovo ҳозирги кунда Windows 10 операцион тизимида ишлайдиган компьютер, ноутбук ва планшетлар тайёрлайдиган энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Шунинг учун бундай етакчи ишлаб чиқарувчилар томонидан айтилган шу каби фикрлар Windows 10 платформасида фаолият кўрсатадиган телефонлар келажагини шубҳа остида қолдиради.
Ўтган йили Lenovo Хитойда Windows 10 дастурида ишлайдиган смартфонни тақдим қилган эди. Японияда эса Lenovo SoftBank 503LV номли Windows смартфон чиқарилган. Энди эса компания фақат Android платформасидаги қурилмаларга ўз диққатини қаратиш режалаштирган.
Microsoft компанияси эса яқинда ўтказилган IgniteIT конференциясида Windows 10 дастурини янада такомиллаштириб, унга янгидан-янги функциялар қўшиш мақсадида эканлигини билдирган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?