15:54 / 06.10.2016
6 146

Google 12 ёшли испанияликнинг 100 минг евро қарзидан кечди

Google 12 ёшли испанияликнинг 100 минг евро қарзидан кечди

Google корпорацияси 12 ёшли испанияликнинг 100 минг евролик қарзидан кечди, деб ёзади «Дарё».

20 minutos газетаси маълумотларига кўра, Валенсия мухтор вилоятидаги Торревьеха шаҳарчасида яшайдиган бола ўзининг 15 ёшли дўсти билан сайт яратиб, у ерга мусиқа ҳақида видеолар жойлаган. 2016 йил августида болалар Google компаниясининг контекстли реклама сервиси — AdWords’да ҳисоб очган.

Ёш испанлар унинг ёрдамида ўз видеоларига киритган рекламалар учун пул оламиз, деб ўйлаган. Ҳақиқатда эса болалар AdWords натижасида ўз сайтини ривожлантира бошлаган, бунинг эвазига уларга тўлаш учун ҳисоб чиқариб берилган.

Google’дагилар ушбу ҳолатни таҳлил қилиб чиқиб, болалардан пул олмасликка қарор қилган. «Кўплаб онлайн-сервислар, жумладан, AdWords ҳам ёш бўйича чекловларга эга», — дея эслатишди корпорацияда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google 12 ёшли испанияликнинг 100 минг евро қарзидан кечди